32104

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Остонага қатновларни оширади

Технология 16 февраль 16:36 383

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 4 мартдан Тошкент–Остона–Тошкент йўналишида тўртинчи мунтазам қатновни бошлайди. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар беради.

Парвозлар якшанба кунлари А320 самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

HY-721 Тошкент 18:10 – Остона 21:10

HY-722 Остона 22:10 – Тошкент 23:10

Ҳозирда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Остонага мунтазам йўловчи қатновларини ҳафтасига уч марта душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширмоқда.

Изоҳ билдириш