36327

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Истанбулга қатновлар сонини кўпайтирмоқда

Технология 18 апрель 13:56 197

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 9 майдан бошлаб Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар частотасини жорий этмоқда. Бу ҳақида МАК матбуот хизмати хабар берди.

Парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва якшанба кунлари замонавий самолётларда қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

Чоршанба:

HY-271 Тошкент 11:00 — Истанбул 14:25 ва HY-272 Истанбул 15:45 — Тошкент 22:20.

Якшанба:

HY-273 Тошкент 17:20 — Истанбул 20:45 ва HY-274 Истанбул 22:45 — Тошкент 05:20 +1.

Шу тарзда, МАК Истанбул шаҳрига қатновлар сонини ҳафтасига етти мартадан тўққиз мартагача кўпайтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Туркиянинг Turkish airlines авиакомпанияси Истанбулдан Самарқандга мунтазам парвозларни бажара бошлаганди.

Изоҳ билдириш