48751

“Ўзавтосаноат” АЖ Cadillac ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

Технология 1 ноябрь 13:08 1 007

“Ўзавтосаноат” АЖ Россиядаги GM заводини харид қилиши мумкин. Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган мазкур завод 2018 йил охиригача сотилади.

Заводни сотиб олишга “Ўзавтосаноат” АЖ компанияси қизиқмоқда. Манбага кўра, ушбу корхонани сотиб олишга “Ўзавтосаноат” АЖдан ташқари, Беларус компанияси даъвогар бўлиб турибди.

Мазкур масалада ҳал қилувчи қарорни эса General Motors қабул қилади.

GM Санкт-Петербургдаги заводни 2008 йил ноябрида фойдаланишга топширган.

Маълумот ўрнида, ушбу заводда Chevrolet Cruze, TrailBlazer, Opel Astra ва Cadillac каби русумлар ишлаб чиқарилган. Корхонада ишлаб чиқариш жараёни 2015 йилнинг 1 июлида тўхтатилган.

 

Изоҳ билдириш