32045

Тошкент телеминорасида телефон ва фотоаппаратлардан фойдаланишга рухсат этилди

Технология 16 февраль 13:09 448

Тошкент телеминорасида телефондан фойдаланиш ва суратга тушишга рухсат берилди, деб хабар берди Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази.

Бу Президентнинг 6 февралдаги «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ йўлга қўйилди.

Қайд этилишича, ташриф буюрувчилар телеминора фойеси, 100-110 метр баландликда жойлашган томоша майдончаси ва «Коинот» ресторанида фото (селфи) ва видео суратга олишлари мумкин.

Изоҳ билдириш