36361

“Telegram» Бош прокуратурага арз қилади

Технология 18 апрель 16:13 182

“Telegram» адвокати Павел Чиковнинг ижтимоий тармоқлардаги қайдларига асосланиб, мессенжер юристлари “Роскомнадзор” устидан Россия Федерацияси Бош прокуратурасига арз қилмоқчи.

Павел Чиковнинг қайдларига кўра “Telegram» манфаатларини ҳимояловчи ташкилот “Агора”га мессенжер блоклангани учун ўз сайтларига кириш рухсатини йўқотган 73 нафар киши мурожаат қилган. Адвокат шу каби ҳолларда кўрилган зарарни аниқлаш ва судга мурожаат қилиш қўлланмасини эълон қилганини ҳам билдирган.

Чиков “Telegram» юристларининг РФ Бош прокуратурасига арз қилиш муддатини жорий йилнинг май ойи бошига тўғри келишига ишора қилган.

Изоҳ билдириш