39938

Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида 5 та фоторадар ўрнатилди

Технология 24 май 16:36 1 131

Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Бўстонсарой, Гагарин каби кўчаларида 5 та фоторадар ўрнатилди.
Яқин кунларда ишга туширилиши режалаштирилган ушбу ускуналар автотранспорт воситаларининг белгиланганидан юқори ҳаракатланиш тезлигини қайд этиб, бу ҳақидаги маълумотларни фото кўринишда ягона марказга узатиш имкониятига эга, деб хабар берди Самарқанд шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи ўринбосари Равшан Тошпўлатов.

Вилоят ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги трассаларда ҳам фоторадар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, М-37 А йўлининг 35-километрига йўл ҳаракати қоидабузарлигини қайд этувчи замонавий ускуна ўрнатилди.

Айни пайтда шаҳар йўлларидаги қоидабузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишда йўллар ва чорраҳаларда ўрнатилган кузатув камералари, шунингдек, аҳоли томонидан samubdd.uz сайтига юборилаётган видеоматериаллардан ҳам фойдаланилмоқда.

Изоҳ билдириш