48642

Москвага қатнайдиганлар учун ажойиб янгилик!

Технология 29 октябрь 10:55 929

Энди «Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Домодедово»га эмас, «Внуково»га қўнадиган бўлди.

Миллий авиакомпаниянинг илк рейсини «Внуково» аэропортида сувли арка билан кутиб олишди. Бу ўзига хос анъанага айланган, ҳар бир янги авиакомпанияни мазкур аэропорт шундай кутиб олади.

Бунинг қулай тарафи шундаки, «Внуково» шаҳарга «Домодедово»га қараганда анча яқин, бу аэропортга тунги автобус рейслари ҳам мавжуд, шунингдек, яқин орада Москва метрополитенининг Калининско-Солнцевская линияси қурилиши давом эттирилиб, метро аэропортгача етиб боради.

Изоҳ билдириш