24290

Хакерлар ҳужумига учраган давлат органлари сайтлар фаолияти тикланди

Технология 21 ноябрь 9:55 446

20 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ташкилотлари, жумладан давлат органлари вебсайтлари киберҳужумга учраб, сайт фаолияти вақтинча тўхтатилган эди.

Ахборот хавфсизлиги соҳасидаги мутахассислар томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳужумлар оқибатлари бартараф этилиб, сайтлар фаолияти тўлақонли йўлга қўйилди. Бу ҳақида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

UZINFOCOM маркази ҳамда Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази сайтларнинг сўнгги долзарб талқинларини қайта тиклаш бўйича чораларни кўрди.

Келгусида хакерларнинг шу каби ҳаракатларига қарши курашиш учун ҳужум сабаблари ва усулларини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ билдириш