51007

GM Uzbekistan номи ўзгаради

Технология Бугун 13:18 2

GM Uzbekistan автомобиль заводи номи ўзгаради. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров 5 февраль куни “Ўзбекистон автомобиль саноати: кечаги кун ва келажак истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

«Тез орада GM Uzbekistan номи ўзгаради. Ҳозирда бу бўйича иш олиб бормоқдамиз. Ҳамма масала ҳал бўлгач, бу ҳақида хабар берамиз», дея Шукуровнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Халқ сўзи» мухбири.

Эслатиб ўтамиз, корхона экспорт қилинган маҳсулотларини Ravon бренди остида сотиб келади.

Изоҳ билдириш