49243

GM Uzbekistan баъзи автомобилларига аризалар қабул қилинишини вақтинча тўхтатди

Технология 16 ноябрь 15:43 1 129

GM Uzbekistan автомобилларининг онлайн хариди бўйича янги «Uzavtosavdo.uz» тизими ишга туширилганидан бошлаб Damas ва Labo автомобилларига бўлган аризалар инвентаризация қилинганлигини маълум қилди, деб хабар берди GM Uzbekistan АЖ матбуот хизмати.

2018 йилнинг 24 августидан 6 ноябрига қадар бўлган даврда харидорлар томонидан 11 141 ариза ва шартномалар бекор қилинди. Натижада бугунги кунгача 128 274 аризалар мавжуд (шундан: 99 563 Damas ва 28 711 Labo автомобилларига).

7 ноябрь куни «Ўзавтосаноат» АЖда бўлиб ўтган пресс-брифингда маълум қилинганидек, ушбу моделдаги автомобилларнинг ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилда 42 минг донани ташкил қилади, ушбу кўрсаткични 2019 йилда 54 мингга етказиш кўзда тутилган. Компания ушбу моделларнинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш бўйича қўлидан келган барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.

Айни дамда барча аризалар компания томонидан хронологик тарзда, улар қолдирилган санага қараб таҳлил қилиняпти.

Шундай қилиб, 2018 йилнинг 8 ноябрь ҳолатига хронологик тартибда ариза қолдирган саналар бўйича дастлабки тўловни амалга ошириш учун 27 000 дона шартнома мавжуд. Ушбу шартномалар 2019 йилнинг 6 ойлик ишлаб чиқариш ҳажмини ўз ичига олади. Ушбу харидорлар ёзма ва SMS тарзда билдириш олади.

Кунлик янгиланадиган рўйхат билан GM Uzbekistan расмий сайтида қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:

Мавжуд аризалар бўйича текширувлар охирига етказилмагунга қадар ушбу моделдаги автомобилларга янги аризалар қабул қилиниши вақтинча тўхтатилади.

«Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!», — дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш