32271

Бухорода электромобиллар ишга тушди

Технология 20 февраль 8:17 504

Давлат туризм қўмитаси хабарига кўра, Бухорода электромобиллар ишга тушган.

“Айни дамда уларнинг сони 2та, лекин яқин орада яна 10 та ана шундай автомобиллар сотиб олинади ва улар сайёҳларга хизмат кўрсата бошлайди”, — дейилган хабарда.

Ушбу электромобиллар эски шаҳарнинг автомобиллар ҳаракати таъқиқланган кўчалари бўйлаб сайёҳларга хизмат кўрсатади. Айни дамда электромобиллар учун махсус йўналишлар ишлаб чиқилган. У Лаби-ҳовуздан бошланиб, Токи Сарафон ва Токи Заргарон савдо расталари ва Пой Калон мажмуаси бўлаб ўтади ва Аркда якунланади.

Ана шундай электромобиллар Самарқанд ва Шаҳрисабзда аллақачон ишга туширилган. Ушбу йўналишларда экологик тоза автомобиллардан фойдаланиш шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар учун қулайликлар яратади ҳамда ҳавони тоза тутади.

Изоҳ билдириш