39547

«Beeline Uzbekistan» нима сабабдан 26,9 миллиард сўмлик жаримани тўлади?

Технология 21 май 16:39 462

Unitel компанияси (Beeline Uzbekistan бренди остида фаолият кўрсатувчи) Алоқа, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар соҳасини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан берилган даъвога кўра, 26,9 миллиард сўм (3,3 миллион доллар) жарима тўлади, деб хабар қилади Sputnik.

Тахририятимиз томонидан ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Beeline Uzbekistan билан телефон орқали боғланишга эришилди. Компания берган маълумотларга кўра, операторга нисбатан санкциялар уяли алоқа опретори бўлса-да норматив радиоалоқаларни таъминламаганлиги учун қўлланилган. Давлат инспекцияси операторни «номаълум радио узатгичлари» сабаб жазолашга қарор қилган.

Ткаъкидланишича, Unitel позициясини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тушунтиришлар билан расмий мактуб юборган БМТ қошидаги Халқаро электроалоқа иттифоқи (XЭИ) ҳам қўллаб-қувватлади.

Берилган маълумотларга кўра, Unitel компанияси жаримани тўласа-да, Олий суд ёки халқаро арбитражга мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу ишда Халқаро электороалоқа иттифоқининг позицияси учунгина эмас, балки Ўзбекистоннинг кўп йиллик тажрибасидан келиб чиқиб бизнинг компания виждонан ва ўз вақтида суд қарорини бажарди. Шубҳасиз, биз Beeline ва Ucell каби хорижий инвесторлар давлат операторлари бу каби ҳолатда тортиладиган жаримадан 40 баробар кўпроқ миқдордаги санкцияга учраганимиздан ҳафсаламиз пир бўлди», — дейди Unitel бош директори Дмитрий Шуков.

Эслатиб ўтамиз, Unitel компаниясига 1996 йилда асос солинган. 2006 йилнинг 12 сентябридан буён Unitel компанияси Beeline савдо маркаси остида ўз хизматларини тақдим этиб келади. Айни вақтда Beeline Ўзбекистондаги энг йирик алоқа оператори ҳисобланади. 2017 йил ҳисоб-китобларига кўра, компания абонент базаси 10 миллионга яқинлашиб қолган.

Изоҳ билдириш