17498

Beeline Сурхондарёда янги таянч станцияларини ишга туширди

Технология 11 sentyabr 15:02 245
Фото: beeline.uz

Энг йирик алоқа оператори Beeline Сурхондарё вилояти ҳудудида 3G тармоғи сиғими ва қопламини кенгайтирилгани ҳақида хабар беради. Янги таянч снациялари Термиз шаҳрида, шунингдек Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Денов, Қунқўрғон, Музробод ва Шеробод туманларида ишга туширилди. Бунинг натижасида мобил Интернет ва сигнал сифати сезиларли даражада яхшиланган.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг Жанубий ҳудудий филиали директори Улуғбел Ахмедов шундай деди: “Алоқа сифати ва ишончлилиги – Beeline‘нинг сўзсиз устуворлиги ва ишимизнинг асосий мақсадидир. Тармоқнинг сиғими мунтазам ўсиши билан бир вақтда минтақанинг аҳоли яшайдиган қисмини аъло даражада қопланиши, хизматлармизнинг юқори даражасини сақлаб туриш учун ёрдам беради”.

Янги ускуналар Ат-Термизи, Шароф рашидов ва Файзулла Ходжаеч кўчалари бўйлаб сигналнинг юқори сифатини таъминлади.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар