24459

Beeline Фарғона водийсининг энг қадимги шаҳарларидан бирида янги офис очди

Технология 22 ноябрь 14:00 469

Beeline Андижон шаҳрининг Бобуршох кўчаси бўйлаб янги эксклюзив офиси ишга туширганлиги ҳақида эълон қилади.

Офисда бир қатор қулайликлар мавжуд: у шаҳар марказида, қулай жойлашган. Янги офисда компаниянинг тарифлари, хизматлари ҳақида барча керакли маълумотларни топиш, хизматларни синаш мумкин.

Бу ерда SIM-карталарни сотиб олиш, фойдали тарифларни ёқиш, рақамни улаш ёки тиклаш, қўнғироқлар детализациясига буюртма бериш, ёки хатолик туфайли бошқа рақамга амалга оширилган тўловларни бекор қилиш мумкин. Офис эшиклари ҳар куни 09:00дан 18:00гача очиқ.

Изоҳ билдириш