28605

Beeline Буюк Британияда роуминг географиясини кенгайтирмоқда

Технология 8 январь 14:11 302

Энг йирик алоқа оператори Beeline Буюк Британияда роуминг географиясини кенгайгани ҳақида хабар беради. Hutchison 3G UK компанияси билан имзоланган шартномалар натижасида, Beeline абонентлари CAMEL-роуминг хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, CAMEL-роуминг хизмати исталган мусбат балансда, яъни абонент баланси $0 га тенг бўлгунига қадар $50 кафолатли бадалсиз “Beeline” алоқасидан фойдаланиш имконини беради. Бунда ҳисобдаги маблағ реал вақт режимида ечиб олинади. CAMEL -роуминг активлаштиришни талаб қилмайди, чунки хизмат телефонда автоматик тарзда ёқилган. Хизматдан олдиндан тўлов тизимидаги тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар – жисмоний шахслар ҳисобларида исталган мусбат қолдиқ бўлганида фойдаланишлари мумкин.

Beeline роуминги ҳақида қўшимча маълумотни, шунингдек уни ёқтириш услублари ҳақида www.beeline.uz сайти орқали, 0611 бепул рақами орқали, шунингдек Beeline‘нинг яқин орадаги офисларидан олиш мумкин.

Изоҳ билдириш