39059

Азим Ахмедхаджаев «Nokia» вице-президенти билан учрашди

Технология 17 май 11:00 342
Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Nokia компаниясининг бош ижрочи вице-президенти, компаниянинг Европадаги раҳбари ҳамда Digital Europe компанияси президенти Маркус Бёрхерт билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: «Mitc.uz»

Учрашувда телекоммуникация ва ахборот технологиялари йўналишида истиқболда турган ҳамкорлик масалалари яқиндан муҳокама қилинди. Жумладан, кадрлар малакасини ошириш, янги телекоммуникация технологиялари ва хизматларини жорий қилиш бўйича лойиҳаларга эътибор қаратилди.

Nokia компанияси 150 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунда у мобил, симли ва кенг полосали телекоммуникация тармоқлари учун ускуналар, ИТ-ечимлар ишлаб чиқаришда халқаро миқёсда тан олинган эксперт ҳисобланади.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар