36156

2019 йилдан бошлаб кинога электрон чипталар сотилади

Технология 16 апрель 16:49 24

Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2018 йилдаги 272-сон қарори билан Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом ва 2018–2019 йилларда миллий кинопрокат тизимини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

«Республика кинопрокат маркази» ДУК ташкил этилади, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

«Республика кинопрокат маркази» ДУК таркибида кинопрокат тизимининг йиллик репертуар режасига киритиладиган миллий ва хорижий фильмларнинг мақбул нисбатини белгилаб берувчи методик кенгаш ташкил этилади.

Корхонага Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 25-уйда жойлашган биноларни тегишли ҳудуди билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилади. «Республика кинопрокат маркази» ДУК устави ва тузилмаси бир ой муддатда тасдиқланади ва рўйхатдан ўтказилади.

Ҳудудларда ягона репертуар сиёсатини амалга ошириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш «Ўзбеккино» агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига топширилади.

Ҳужжат қатор муҳим топшириқларни ўз ичига олган. Чунончи, бир ой муддатда ягона республика кинопрокат электрон тармоғи тузилиши билан «Республика кинопрокат маркази» ДУК базасида «Ўзбеккино» тизимидаги кинотеатрлар бирлаштирилади. Унга хусусий кинотеатрлар ўзаро манфаатли шартлар асосида кириши мумкин.

1.06.2018 йилдан бошлаб фильмларни рақамли етказиб бериш мақсадида, ушбу кинотеатрлар оптик толали алоқа линияси орқали ягона республика кинопрокат электрон тармоғига босқичма-босқич уланади. 2019 йилдан мазкур кинотеатрларда электрон киночипталарнинг тезкор ҳисобини юритиш ва сотишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилади.

Изоҳ билдириш