46039

16 август куни радарлар ўрнатилган манзиллар маълум қилинди

Технология 16 август 14:41 1 348

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг кўрсатмасига биноан ЙПХ инспекторлари томонидан маънан эскирган қўл радарларидан фойдаланилмайди. Тезликни белгиланган меъёрдан ошириш билан боғлиқ қоидабузарликлар ҳозирда автомат-статсионар ва мобил радарлар ёрдамида аниқланмоқда. Бу эса ўз навбатида жараёнда инсон омили иштирокининг олдини олади. Мазкур аппарат-дастурий комплекси реал вақт режимида автоматик равишда қоидабузарликларни қайд этади ва симсиз алоқа орқали автомобил рақами, сана, вақт ва воқеа жойидан иборат бўлган маълумотларни “Ўзбекистон почтаси”нинг Тошкент шаҳар филиали маълумотларни қайта ишлаш марказига юборади. Қоидабузар ҳам бу ҳақда почта орқали хабардор қилинади.

Бугун, 16 август куни мобил радарлар қуйидаги манзилларга ўрнатилган:
1. Сергели тумани, Тошкент ҳалқа автомобил йўли, “Элбрус” ресторани, соат 9.00 дан;
2. Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли, “Корзинка – Аеропорт”, соат 11.00 дан;
3. Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 7-Автокорхона, соат 14.00 дан, Олий Мажлис биноси, соат 16.00 дан;
4. Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, “Юлдуз” АЖ, соат 18.00 дан.

Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақиради. Унутманг, юқори тезлик ЙТҲ ларининг асосий сабабчисидир!

Изоҳ билдириш