31150

“Matiz”даги газ газ баллони портлади. Вафот этганлар бор

Технология 6 февраль 11:07 2 745

2018 йил 2 февраль куни соат тахминан 22:30да Бухоро вилояти, Когон туманида жойлашган “ZELIC OIL GAZ” МЧЖга тегишли автомобилларга газ қўйиш шохобчаси олдида “Matiz” русумли автомашинада ўрнатилган газ баллони портлаган.

Бунинг натижасида автомашинада бўлган 2 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажаралиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши одам ўлишига сабаб бўлса) жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш