30864

Beeline Умра вақтида Саудия Арабистондаги роуминг учун 95%гача чегирма бермоқда

Технология 2 февраль 14:52 492

Beeline Умра вақтида Саудия Арабистонда бўлган компания абонентлари учун махсус роуминг-тарифларни жорий қилмоқда.  Маҳаллий роуминг-ҳамкорлар Zain SA (Mobile Telecommunication Company Saudi Arabia) ва STC (Saudi Telekom Company) операторлари билан келишув ёрдамида Beeline мижозлари ўз рақамларида арзонлаштирилган нархлар бўйича алоқада қолишлари мумкин.

Чегирмалар 2018 йилнинг 2 февралидан 27 апрелга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича амал қилади:

Эски нарх Янги нарх
Кириш қўнғироқлари 10 104 сўм 4 210 сўм
Саудия Арабистонга чиқиш қўнғироқлари 7 578 сўм 4 210 сўм
Ўзбекистонга чиқиш қўнғироқлари 15 156 сўм 4 210 сўм
SMS 2 526 сўм 421 сўм
Интернет 82 768,6 сўм 4 210 сўм

Zai SA ва STC операторлари телефон экранида қуйидаги кўринишларда бўлишлари мумкин: Zain SA, 42004  ёки KSA04, шунингдек STC, 42001, KSA01 ёки ALjawal

Тафсилотлар https://beeline.uz сайтида.

Изоҳ билдириш