23 июндан бошлаб Тошкент шаҳри жамоат транспорти (автобуслар)да ойлик йўл чипталари (AV, O‘, T, N) сериялари электрон кўринишдаги карталарга ўтказилиб, сотилиши бошланди.
Электрон кўринишдаги карталарни 1 июлдан бошлаб фойдаланиш мумкин.
Карталарни ойлик йўл чипталари ва жетон сотиш шохобчаларида харид қилиш мумкин.