Санкт-Петербург маъмурияти сайтида хабар қилинишича, Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев ва Ўзбекистон Республикаси делегатсияси Петербург Кичик ва ўрта бизнес партнериатида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга ташриф буюрган. Душанба куни Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко билан учрашуви бўлиб ўтган.
Учрашувда Санкт-Петербург ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди. Учрашувда Ўзбекистон кон-бойитиш корхоналари учун қурилмалар, ичимлик суви ва оқар сувларни тозалаш учун муҳандислик тизимлари ва модуль станциялар, дори воситаларини етказиб бериш ҳақида сухбатлашилди.
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтиришга тайёрлиги ҳақида маълум қилди. Туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳам муҳокама қилинди.
Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консуллигини очиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Меҳнат миграцияси соҳасига оид масалалар алоҳида кўриб чиқилди. Санкт-Петербург муайян Петербург корхоналарида ишлаш учун Ўзбекистон мутахассисларини тайёрлашга ёрдам беришга тайёр.
Шунингдек губернатори Георгий Полтавченко жорий йилнинг ноябр ойида Санкт-Петербургнинг маданинй ва бизнес миссиясини ўтказишни режалаштирганлигини маълум қилган.