701

Давлат раҳбари фармони билан Президент Девони тузилмасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 март куни Президент Девони фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини кўзда тутган фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси президенти девони Ўзбекистон Республикаси президентининг ахборот-таҳлил ва ташкилий-назорат органи ҳисобланади. Девон Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан шакллантирилади, Ўзбекистон Республикаси президентига бўйсунади ва бевосита Республика Президентига ҳисобот беради.

Девоннинг асосий вазифалари қуйидагилар этиб тасдиқланди:

Ўзбекистон Республикаси президентининг конституциявий ваколатлари амалга оширилишини таъминлаш;

-аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси президентига мурожаат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқлари сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш; Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан кадрларга оид давлат сиёсатини, шунингдек давлат мукофотлари ва гералдика соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш;
— давлатнинг ички ва ташқи сиёсати асосий йўналишларини шакллантириш, Ўзбекистон Республикасининг суверенитетини муҳофаза қилиш, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
— олий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлашда кўмаклашиш;
— мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишини таъминлашда кўмаклашиш;
— нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши, уларга ўз уставларида белгиланган мақсад ва вазифаларини амалга оширишларига тенг имкониятлар ва шароитлар яратилиши кафолатларини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари билан уларнинг демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуришдаги ролини ошириш борасида самарали ҳамкорлик қилиш;
— давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш ҳолати ҳамда тенденциясини таҳлил қилиш, унинг натижалари бўйича самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсатини ўтказиш, илм-фанни, маданиятни, таълимни, соғлиқни сақлашни, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
— Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги тузилмаларнинг, шунингдек унинг ваколатларини амалга оширишга кўмаклашувчи маслаҳат ва кенгаш органларининг фаолиятини ташкил этиш;
— Ўзбекистон Республикаси президенти фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ҳамда протокол жиҳатидан таъминлаш;
— Ўзбекистон Республикаси президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини ташкил этиш ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга ошириш.
Президент девонида қуйидаги хизматлар ташкил этилади:
— Ўзбекистон Республикаси президенти девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи назорат органлари идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси президенти девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати;
— Ўзбекистон Республикаси президенти девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати тузилмасида Ўзбекистон Республикаси президенти девонининг юридик хизмати;
-Ўзбекистон Республикаси президенти девони тегишли хизматларининг жамоат, нодавлат тижорат ташкилотлари фаолияти масалалари бўйича, ёшларга оид сиёсат бўйича, ўзини ўзи бошқариш органлари билан ишлаш бўйича, миллатлараро муносабатлар ва дин ишлари масалалари бўйича шўъбалари негизида Ўзбекистон Республикаси президенти девонининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш хизмати.
Президенти девонининг Оммавий ахборот воситалари, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати этиб қайта ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимининг қонунчилик асосларини ислоҳ қилиш бўйича кенгаш ва Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолияти тугатилган.

Президент Девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматига Ўзбекистон Президентининг Конституцияда кўрсатилган ваколатларини амалга оширишнинг аниқ механизмларини назарда тутувчи Сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш вазифасини топширди. Бундан ташқари, Президент девонининг хизматлари билан биргаликда Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Президенти девонининг хизматлари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг тоифасини кескин камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши лозим.

Девон таркибига қуйидагилар киради:

-Ташкилий-кадрлар хизмати;
-Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати;
-Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати;
-Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати;
-Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати;
-Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш хизмати;
-Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари хизмати;
-Ишлар бошқармаси;
-Ижро этувчи аппарат.
Девон таркибига, шунингдек асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси президентининг алоҳида қарори билан белгиланадиган Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ҳам киради.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар