Бугун «Барcелона» ҳужумчилари Лионел Месси ва Неймар жамоадошлари Герард Пике ва Арда Туранлар билан Японияга учиб кетишади.
«Кўк-анор ранглилар» расмий сайти хабарига кўра, футболчилар ва жамоа расмий делегацияси Осиё давлатига «Барcелона» ва Ракутен ўртасида шартнома имзоланганлиги сабаб ташриф буюришади.
Япнияда каталон жамоаси ўйинчилари Ракутен интернет тармоғи раҳбарияти билан учрашишади, Оммавий ахборот воситаларига чиқиш қилишади, ҳамда «Барcелона» ва Ракутен ўртасида шартнома имзоланганлигига аталган тадбирда қатнашишади.
Манба: www.fcb.uz