Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 11-15 май кунлари Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи билан бориши ҳақида аввал хабар берилган эди. Ўзбекистон миллий матбуот марказида ўтказилган учрашувда давлат раҳбари матбуот котиби Асад Хўжаевнинг маълум қилишича, мазкур ташриф Хитой ҳукумати томонидан ташкил этилаётган «“Бир минтақа, бир йўл”» форуми доирасида бўлиб ўтади. Хитой ҳукумати ташаббуси билан ташкил этилган форумга 40 дан ортиқ давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари келиши кутилмоқда.
Хўжаевнинг айтишича, Президент давлат ташрифи доирасида, дастлабки маълумотларга кўра, жами 20 млрд АҚШ доллари атрофидаги 100 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилаяпти.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев «“Бир минтақа, бир йўл”» форуми доирасида бошқа ҳамкор давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.