Жорий йилнинг 23 ноябрь куни соат 22.30 ларда Бухоро вилоятида яшовчи У.Т. маст ҳолда, бирга яшаган 5 ёшли қизбола набирасини сув ўйнаб, устини хўл қилганлиги сабабли унинг танасини турли жойларига қўли билан урган вақтида қизалоқ боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада 5 ёшли қизалоқ касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган. У.Т. қўлга олинган.