13 сентябрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида (Қатортолда) иссиқлик суви таъминотининг автомобиль йўли остидан ўтган қисмида портлаш бўлибди. Ижтимоий тармоқларда суратлари тарқамоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди.
Натижада иссиқ сув босими ҳисобига йўл қопламаси зарар кўрган. Ҳодисада икки автомобиль – Spark ва Matiz талафот кўрган. Одамлардан ҳеч ким жабр кўрмаган.