Кўпчилик жорий йилда махсус сиртқи бўлимларга ажратилган 11 минг 765 та квота қайси ОТМларга ажратилганлиги билан қизиқишмоқда.
Айтиш мумкинки, жорий йилда 22 та ОТМда махсус сиртқи бўлимлар очилди (аввалги йилларда 3 та эди).Бу ҳақида Хушнудбек ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.
Қуйидаги ОТМларда кўрсатилган квота бўйича махсус сиртқи бўлимларга қабул бўлиб ўтади:
1. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали — 100
2. Тошкент давлат педагогика университети — 1 120
Шундан: Тошкент шаҳар — 810, Термиз филали — 310
3. Андижон давлат университети — 750
4. Бухоро давлат университети — 720
5. Гулистон давлат университети — 600
6. Қарши давлат университети — 690
7. Наманган давлат университети — 750
8. Самарқанд давлат университети — 750
9. Термиз давлат университети — 960
Шундан: Термиз шаҳар — 660, Денов филиали — 300
10. Фарғона давлат университети — 690
11. Урганч давлат университети — 690
12. Навоий давлат педагогика институти — 600
13. Нукус давлат педагогика институти — 750
14. Жиззах давлат педагогика институти — 750
15. Қўқон давлат педагогика институти — 750
16. Чирчиқ давлат педагогика институти — 690
17. Тошкент давлат аграр университети — 25
18. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти — 50
19. Тошкент ахборот технологиялари университети — 100
20. Тошкент темир йўл муҳандислари институти — 90
21. Навоий давлат кончилик институти — 90
22. Миллий рақс ва хореография олий мактаби — 50