49442

Ўзбекистонлик аёл самолёт бортида фарзандини дунёга келтирди

Ўзбекистон Бугун 18:41 1
Фото: chinauzbekistan

Чақалоқни ўзбекистонлик Наргиза Қосимова дунёга келтирган. Бу ҳақда Telegram’даги China-Uzbekistan канали хабар берган.

Хабар беришларича, самолётда ўзининг бешинчи фарзандини дунёга келтирган онанинг ҳам, ҳомиладорликнинг еттинчи ойида самолётда туғилган чақалоқнинг ҳам аҳволи яхшиланиб бормоқда. Она-бола Пекиндаги Ҳемужиа касалхонасига жойлаштирилган.

Самолётда Тошкентдаги 2-шаҳар касалхонасида ишлайдиган эр-хотин шифокорлар бўлган. Улар Наргиза Қосимовага доялик қилган.

Изоҳ билдириш