25626

Ўзбекистонда Ҳаж сафарига чиқишни истовчилар учун талаблар қаттиқлаштирилди

Ўзбекистон 5 декабрь 9:53 1 734

Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида Ҳаж сафарига чиқиш ниятида бўлганларга қўйиладиган талабларни эълон қилди.

  1. Ҳажга бориш учун талабгорларда ҳажнинг фарз бўлиши учун ҳур, болиғ, оқил, соғлом бўлиш ҳамда аслий ҳожатларидан ва қайтиб келгунича оиласини таъминлашга қолдирадиган нафақадан ташқари ҳажга бориб келишига етадиган маблағга қодир бўлиш, шунингдек йўлнинг тинч ва очиқ бўлиши каби зарур шартларнинг мавжудлигига эътибор қаратилсин. Бунда жойлардаги имом-хатиблар маҳалла фаолларига бевосита кўмаклашсинлар.
  2. Нафақат моддий имконият балки, юриш-туриш ва муомалада ўзгаларга ибрат ҳамда намуна кўрсатган, маънавий етук, Ислом динининг аввалги тўртта арконларини адо этиб келаётган фуқароларнинг номзодини ҳажга борувчилар рўйхатига киритишга эътибор қаратилсин.
  3. Ҳаж ибодати умр давомида бир марта фарз эканидан келиб чиқиб, ўтган йиллар давомида ҳаж ибодатини адо этишга муяссар бўлган фуқароларнинг навбатини ҳажга бормаганларга бериш мақсадга мувофиқдир.
  4. Ҳажга бориш учун талабгорлар сонининг кўплиги нуқтаи назаридан, рўйхатда турганлар ёш жиҳатдан ва маҳалла аҳли орасидаги ҳурмат-эътиборига кўра ўзаро бир-бирларига мурувват қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
  5. Ҳажга бориш учун рўйхатга киритилган мусулмонлар ҳаж ибодати тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлишларига эътибор қаратсинлар. Ушбу ишда имом-хатиблар мўмин-мусулмонларга амалий ёрдам кўрсатсинлар.
  6. Ҳажга бориш учун талабгорлар маҳалладаги маънавий-маърифий ишларда фаоллик кўрсатиши, ёшлар тарбиясида, уларнинг турли жиноятларга қўл урмасликларида жонкуяр бўлиши тавсия қилинсин.Идорага кўра, олдин ҳожилар орасида касаллар ва камбағаллар кўп эди. Фатвода айтилишича, илгари уларни маҳаллада обрў топишни ёки ота-онаси олдида бурчини адо этишни истаган фарзандлари Ҳаж сафарига юборган.
Изоҳ билдириш