31930

Тошкентда етти кишидан иборат бир оила ёнғин натижасида вафот этди

Ўзбекистон 15 февраль 13:32 1 925

Бугун, 15 февраль куни тонгги тахминан соат 4:30 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ  хабар беришича, дастлабки тахминаларга кўра, ёнғин газ-иситиш мосламаларидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида юзага келган.

«Uznews.uz» сайтига маълум қилишларича, ёнғин оқибатида 7 нафар фуқаро вафот этган. Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш