30587

Пойтахтдаги анҳорлар устидан ўтган қувурлар панжаралар билан тўсилмоқда

Ўзбекистон 30 январь 16:47 409

Тошкент шаҳридан бир қатор каналлар ва ариқлар оқиб ўтган. Ариқ ва каналлар устидан коммунал хизматларнинг қувирлари ўтказилган бўлиб, улардан айрим фуқаролар кўприк сифатида фойдаланишади.
Ушбу эҳтиётсизлик оқибатида бахтсиз ҳодисалар юзага келмоқда.

Бундай бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар Ҳокимининг кўрсатмаси асосида Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда барча коммунал хизмат вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Бугунги кунда сув устидан ўтган қувирларнинг икки томонини панжаралар билан тўсиш, уларнинг устидан ўтишни таъқиқловчи белгиларни қўйиш ишлари бошлаб юборилди.

Сизнинг маҳаллангиздаги каналлар ва ариқлар устидаги коммунал қувирлар панжаралар билан тўсилмаган бўлса, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (+99871)147-10-50 тезкор рақами ёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтидаги “Вазирга савол” саҳифаси орқали маълумот беришингиз мумкин.

Изоҳ билдириш