40204

ИИББ биометрик паспорт олмаганлар жавобгарликка тортилишдан огоҳлантирди

Ўзбекистон 29 май 8:29 464

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) аҳолини 2018 йилнинг 1 июлига қадар эски паспортини янги биометрик паспортга алмаштириш лозимлиги ҳақида огоҳлантирди.

1 июлдан эски паспортлар амал қилиш муддати тугайди ва янги паспортни олишга улгурмаганлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

«Фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг туман бўлимлари 26 майдан эътиборан соат 08:00дан бошлаб хизмат кўрсатади», — дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш