42139

Даҳшат. Самарқанддаги хусусий туғуруқхонада ўнлаб чақалоқлар «ёқиб» ўлдирилгани аниқланди

Ўзбекистон 18 июнь 9:19 1 443

Аsr.Uz мухбири «Ҳуқуқ» газетасининг 14 июнь сонидаги хабарга асосланиб малум қилишича, Самарқандда сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган Нигора Солихонова бошқарувидаги хусусий туғриқхона аниқланган.

Шифохона бошқаруви ходимлари тирик туғилган чақалоқларни сохта ҳужжат билан 500 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда фарзандсиз оилаларга пуллашган.

Сотилмай қолган гўдаклар қаровсиз қолдирилиб, нобуд қилинган. Кичкинтойларнинг жонсиз таналари эса тиббий чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган муфель печида ёқиб юборилган.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг февраль ойи охирида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг биносида шифохона маъмурияти ҳамда ходимларига ҳукм ўқилиб, шифохонанинг бош шифокори Нигора Солихонова 13 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этилган.

Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этилиш кўринишидаги жазо туғриқхонанинг бошқа ходимларига нисбатан ҳам қўлланилган.

Изоҳ билдириш