Сўнгги бир ҳафта давомида Нукус шаҳрида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб кетди. Шу сабабли, шаҳардаги айрим болалар боғчаларида вақтинча таътил эълон қилинди, деб ёзади karinform.uz.
Ота-оналарнинг берган маълумотларига кўра, 5 июльдан 10 июльга қадар таътил берилган. Мазкур таътил ҳаво ҳароратига қараб яна узайтирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, бугун Нукус шаҳрида ҳаво ҳарорати 52 градусдан юқори бўлган.