12146

Нукусда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилгани сабабли боғчаларда таътил эълон қилинди

Жамият 6 июль 16:27 414

Сўнгги бир ҳафта давомида Нукус шаҳрида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб кетди. Шу сабабли, шаҳардаги айрим болалар боғчаларида вақтинча таътил эълон қилинди, деб ёзади karinform.uz.

Ота-оналарнинг берган маълумотларига кўра, 5 июльдан 10 июльга қадар таътил берилган. Мазкур таътил ҳаво ҳароратига қараб яна узайтирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, бугун Нукус шаҳрида ҳаво ҳарорати 52 градусдан юқори бўлган.

Изоҳ билдириш