9983

Абдусалом Азизов пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сонли шаҳар ички ишлар бўлимининг очилиш маросимида қатнашди

Жамият 15 июнь 16:09 717

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ Тошкент шаҳрида 70 та шаҳар ички ишлар бўлимлари ташкил этилиши белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал майор Абдусалом Азизов пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сонли шаҳар ички ишлар бўлимининг очилиш маросимида қатнашди.

Фото: Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати

Бу ерда бўлим бошлиғи, навбатчилик қисми ходимлари, профилактика инспекторлари, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи инспекторлари, суриштирувчи, жиноят қидирув тезкор вакиллари, паспорт инспектори фаолият кўрсатиши кўзда тутилган.

Вазир ходимларга яратилган шароитлар, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилганлиги, фуқаролар учун қулайликлар билан танишди. Туман фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан учрашди.

Шунингдек, А. Азизов мазкур туманнинг 5-сонли ҳамда Олмазор туманидаги 13 ва 14-сонли шаҳар ички ишлар бўлимларини ҳам бориб кўрди.

Изоҳ билдириш