9945

1 кг. 61,8 гр “ЗАХРИ ҚОТИЛ” сақлаётган шахс қўлга олинди

Жамият 15 июнь 13:48 282

Республика ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2017” тадбирлари давомида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланаётган фуқароларнинг фаолиятига чек қўйилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ўтказилган ана шундай тадбирлардан бирида Оҳангарон шаҳрида яшовчи ҳеч қаерда ишламайдиган, 1976 йилда туғилган Р.Г ички ишлар органлари тезкор ходимлари томонидан Охунбобоев кўчасида тўхтатилиб текширилганида қўлидаги пакет ичидан 1 кг. 61,8 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ билдириш