9902

“Майор унвонидаги Ички ишлар идоралари ходими” қўлга олинди

Жамият 15 июнь 10:39 747
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 2017 йилнинг 23 май куни соат 20:30да Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган “Матиз” русумли автомашина тўхтатилиб, ҳужжатларини текшириш давомида, мазкур автомашина ҳайдовчиси, ўзини “майор унвонидаги Ички ишлар идоралари ходими” деб таништириб, хизмат гувоҳномасини кўрсатган.
Олиб борилган суриштирув жараёнида мазкур шахс ҳеч қаерда ишламайдиган Файзулло Шукруллаевич Хидоятов эканлиги ва у томонидан хизмат гувоҳномаси қалбакилаштирилиб, ундан фойдаланиб юрганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми (ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб ундан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Диққат !!!
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат этишлари мумкин.
Изоҳ билдириш