9542

Украинада Георгий тасмаларидан фойдаланиш тақиқланди

мир 12 июнь 23:01 244

Петр Порошенко Украинада Георгий тасмаларини «тайёрлаш ва тарғиб қилиш»ни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақида давлат раҳбари сайтида хабар берилди.

Май ойи ўрталарида Олий рада томонидан қабул қилинган қонун Георгий тасмаси ва унинг тасвиридан «оммавий фойдаланиш, намойиш қилиш, олиб юриш, шунингдек тарқатиш» учун маъмурий жавобгарликни киритади.

Энди Ғалаба рамзининг кийим-кечак ёки буюмларга туширилиши, автомобилларга ленталарнинг осилиши, плакат ва наклейкалардаги тасвири, оммавий тадбирлар вақтида ва ОАВда қўлланиши жарималар ҳамда маъмурий жавобгарликка тортилади.

Жарима 850-2550 минг гривен (32-97 доллар) атрофида бўлади, тақиқланган буюмлар мусодара қилинади. Йил давомида қонунбузарликнинг такрорланиши 2,55-5,1 минг гривен (97-190 доллар)  ёки 15 суткагача маъмурий жавобгарликка тортилиш билан якун топади.

Таъкидлаш жоизки, ҳужжат Иккинчи жаҳон уруши ветеранлари учун истисноларни кўзда тутади, зеро уларнинг орден ва медаллари Георгий тасмаси элементларига эга.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар