9431

Россия бугун «Россия куни»ни нишонламоқда

мир 12 июнь 10:58 396

Бугун, 12 июнь куни Россия Федерациясида расмий байрам сифатида нишонланади. Бироқ ўқувчини таажжубга солсада, бу кун «Россия куни” деб аталмиш байрам ҳисобланиб, 1992 йил айнан шу санада Давлат суверенитети тўғрисидаги декларациясининг қабул қилингани тантана қилинади. Собиқ СССР давлатидан «мустақил» бўлган Россия кунида президент давлат мукофотларини ўз эгаларига топширади. 1998 йилдан буён шу ном остида нишонланиб келинаётган байрам куни ишчилар меҳнат қилмайди, асосий — Қизил майдонда ўйин-кулги ташкил қилинади.

Хўш, шундай байрам ва хурсандчилик кунларида нималар юз бермоқда?

Бугун амалдаги ҳукумат ва президентга ўзини мухолифат санаган Александр Навальний қонуний митинг ўтказишни режалаштирган эди. Унинг мамлакат Бош Вазири Димитрий Медведев устидан олиб борган шахсий терговлари ва амалдорнинг бир қанча жиноятларда айблагани ҳақида маълумот берган эдик. Навальний келаси йил ташкил этиладиган президентлик сайловида иштирок этиш илинжида ўз тарафдорлари билан митингга чиққан. Кеча, 11 июнь куни маълум бўлишича, пойтахтдаги Сахарова кўчасида ўтказилиши белгиланган намойиш манзили тўсатдан Тверь кўчасига ўзгартирилган.

Мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида, жумладан Хабаровск ва Қозон шаҳрида ҳам намойишчилар кўчага йиғилмоқда. Россия Бош Прокуратурасининг огоҳлантиришига қарамай айрим тарафдорлар Тверь кўчасида ҳам “айланиши“ни билдирмоқда.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар