9422

Тошкентлик фуқаро ўз ҳовлисида 1070 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирганлиги аниқланди

Жамият 12 июнь 10:48 406

1968 йилда туғилган фуқаро морфин, кодеин ва тебан каби наркотик моддалари ишлаб чиқариш учун “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган.

Ўтказилган тадбир давомида Шайхонтоҳур тумани ИИБ ходимлари томонидан ушбу фуқаро аввал судланганлиги аниқланди. Фуқаронинг уйини текшириш мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари 1070 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини топишган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш