9204

НЕКСИЯ-2 автоуловидаги ўғирлик фош этилди

Жамият 9 июнь 12:08 392

2017 йилнинг 07 июнь куни тахминан соат 2400 ларда Даврон Рустам ўғли Рихсиев, Миробод тумани ҳудудида фуқаро Абдурахмон Хакимовга тегишли бўлган «НЕКСИЯ-2» русумли автоуловининг салонидан жами 375.000 сўм миқдордаги нақд пулларни ўғирлик йўли билан эгаллаб олиб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтда, ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Миробод тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Диққат !!!
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Изоҳ билдириш