9182

Туркия Қатарга ҳарбийларни жойлаштирмоқда

мир 9 июнь 10:33 266

Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний мамлакатда бутун Яқин Шарқ хавфсизлиги учун Туркия қўшинлари жойлаштирилишини айтди. Бу ҳақида Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Туркия парламенти бир кун аввал турк ҳарбийларининг Қатардаги базада жойлаштирилишига рухсат берувчи ва Қатар жандармериясини ўқитиш бўйича ҳамкорлик  ҳақидаги қонунни қабул қилган.

Ол Сонийнинг айтишича, миллий қўшинлар мамлакат билан содир бўлган жорий ихтилоф билан боғлиқ ҳеч қандай хатти-ҳаракатлар амалга оширмаган, уларнинг жойлашиш ўрни ўзгармаган.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар