9074

ОАВ: АҚШнинг Киевдаги элчихонаси ҳудудида портлаш юз берди

мир 8 июнь 11:30 265

Украина пойтахти Киев шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳудудида портлаш рўй берди, деб хабар бермоқда Риа новости.

Таъкидланишича, ҳодиса жойига полиция, Миллий гвардия ва тергов-тезкор гуруҳ ходимлари етиб келган. Элчихона биноси ўраб олинди.

РИА Новости Киев полиция бошқармаси матбуот хизматига асосан хабар беришича, ушбу ҳолат бўйича “Теракт” моддаси билан жиноий иш қўзғатилди.

«Кўздан кечириш жараёнида маълум бўлишича, номаълум шахс дипломатик ваколатхона ҳудудига портловчи қурилмани отган», — дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар