9010

ОАВ: АҚШ адлия вазири истеъфога кетишга тайёрлигини билдирди

мир 7 июнь 12:26 251

АҚШ адлия вазири ва бош прокурори Жефф Сешнс мамлакат президенти Дональд Трампга ораларидаги турли қарашлар туфайли истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақида The New York Times нашри икки манбага таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Сешнс ўзининг хизмат мажбуриятларини бажариши учун ҳаракатларида янада эркинроқ бўлишга муҳтожлиги сабабли вазифасини тарк этишга тайёрлигини билдирган. Айни вақтда, унинг сўзларига кўра, у бор кучи билан ишлаш имконига эгалигини сезмаяпти.

Нашрнинг қайд этишича, АҚШ президенти бош прокурорнинг таклифини қабул қилган.

Аввалроқ, Сешнс махфий маълумотларнинг сизиб чиқишига барҳам беришини айтган эди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар