9007

#СправедливостьЖасуру: Жасурбек Иброҳимовнинг акаси укасининг ўлимига муносабат билдирди

Жамият 7 июнь 12:11 1 104

Марҳум Жасур Иброхимовнинг акаси Жавоҳир Иброҳимов ўзининг Facebook’даги саҳифасида укасининг вафоти муносабати билан пост қолдирган.

У ўз постида укасини ҳар куни эслаётгани ва сўнгги бор қучоғига босиб, ёнида бўла олмаганидан қаттиқ афсусланаётганини билдирган.

Жавоҳир воқеалар бундай тус олиб кетади, деб ўйламаган. Шундай укаси бўлганидан фахрланиб юришини ҳам билдирган.

“Ҳамма ёрдам бераётганлардан миннатдорман. Каттакон раҳмат! У “ҳайвон”лар эса ҳали жазосини олади! Бундай “маҳлуқ”лар қафасда ўтириши керак, уларга инсон жамиятида ўрин йўқ. Бунда барчамизнинг ҳиссасимиз бор!”, дея гапига якун ясаган.

Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда Жавоҳир Иброҳимов Россиянинг Қозон шаҳрида истиқомат қилади.

Изоҳ билдириш