8925

GM Uzbekistan: уруш қатнашчилари автомобилларни эски нархда ва навбатсиз олишади

Технология 6 июнь 15:35 363

GM Uzbekistan компанияси уруш қатнашчиларининг корхонада ишлаб чиқарилган автомобилларни олишлари тартибига ойдинлик киритди.

Бу ҳақида компаниянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

«Келиб тушаётган кўп сонли саволларни инобатга олиб, истеъмолчиларга қуйидагини маълум қиламиз: 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига берилган номли сертификатлар асосида тузиладиган янги шартномаларда 2017 йил 31 майигача амал қилган нархлар қўлланилади. Бундан ташқари автомобиллар ветеранларга навбатсиз берилади», дейилади хабарда.

Компания қўшимча маълумотларни олиш учун +99871 141-77-77 телефон рақамига мурожаат этишни сўраган. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 июнидан бошлаб GM Uzbekistan компанияси ўз автомобиллари нархи ошганлигини эълон қилганди.

Изоҳ билдириш