8886

Ўзбекистонликлар Японияга ишга таклиф этилмоқда

Жамият 6 июнь 13:47 10 757

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Ўзбекистон фуқароларини Япониянинг Аичи ва Оита префектураларида ишлашга таклиф этмоқда. Бу ҳақда агентликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида берилмоқда.

Эълонга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Уно корпоорацияси гул ва сабзавотлар етиштириш бўйича ишчиларни Японияга таклиф этади.

Ишга фақат 20-28 ёшли хотин-қизлар қабул қилинади. Ойлик маош — Аичи префектурасида соатига 845 иен (7,65$), Оита префектурасида соатига 715 иен (6,47$).

Иш тартиби: А. Кунига 8 соат иш, ҳафтада 2 кун дам.

В. Кунига 7,5 соат иш, ҳафтада 1 кун дам.

С. Иш вақтидан ортиқча ишлаганлиги учун соатига ойлик маошнинг 1,25 фоизи миқдорида устама тўланади.

Ишлаш шароитлари: Қабул қилувчи компания мустақил фермер бўлиб, ишловчилар учун Япония ҳукумати қоидаларига мувофиқ келувчи миллий тиббий суғурта бўлиши даркор.

Мавсум пайтида (баҳор, ёз) иш эрта бошланади. Шартнома ишга ёллангандан сўнг 3 йил амал қилади. Хонадон ижараси, сув, электр ва озиқ-овқат харажатлари ишга ёлланувчи томонидан қопланади.

Умумий харажатлар ойига 40 минг иенни ташкил этади.

Мазкур йўналиш бўйича ишлаш истагида бўлганлардан 214-51-87 ёки 214-47-29 телефон рақамларига ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилиш сўралган.

  • Мен нафакадаман хали ешман 33 ешда ишлашим керак нима килишим керак?
    Ва мен канча тулов килишим керак лекин менга ердам олиб ишлаш маошимдан кетган харажат ушлаб колинса буладими?
    Олий маьлумотлиман
    Роса кийналдим бу ерда нафакам оилам учун етмаяпти.
    Иш изладим каерга борманг стаж сурайди
    Нач кадр лавозимида давлат ишида ишлаганман
    Менга иш керак илтимос

  • Сахий одамлар куллаб куватлаб юборса ишлаб ердамини албатта рози килиб кайтараман бу билан бир оилага ердам килган булади

Изоҳ билдириш