8863

Суд томонларга Усмоновнинг Навальнийга қарши даъвоси бўйича қарорнинг тўлиқ матнини берди

мир 6 июнь 12:00 266

Москванинг Люблинский туман суди томонларга тадбиркор Алишер Усмоновнинг мухолифатчи Алексей Навальнийга қарши обрў ва номус ҳимояси ҳақидаги даъвоси бўйича қарорнинг тўлиқ матнини берди, деб ёзади «ТАСС» бизнесменнинг матбуот хизматига таяниб.

Қарорда таъкидланишича, Навальний ва унинг Коррупцияга қарши кураш фонди томонидан Усмонов бош вазир Дмитрий Медведевга, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Игорь Шуваловга ёки бошқа рус амалдорларига пора бергани ҳақида ҳеч қандай ишончли далиллар судга тақдим этилмаган.

Қарорда айтилишича, Навальний ва ККФ томонидан тарқатилган асосланмаган айбловлар жавобгарларда ўзлари хабар қилаётган маълумотларга нисбатан оқилона ёндашув бутунлай йўқлигидан дарак беради. Ижтимоий муҳум мақсадлар учун мулкни хайрия қилиш маъқулланади ва рағбатлантирилади. Хайриянинг пора деб топилиши жиноий ва жиноий-процессуал  қонун билан кўзда тутилган махсус тартибда амалга оширилиши мумкин ва суд ҳукми билан бевосита белгиланиши керак, дейилади қарорда.

Қарорга мувофиқ, Навальнийга суд томонидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва обрўни тўкувчи деб топилган, Усмонов Медведевга «Соцгоспроект» фондига Знаменское қишлоғидаги ер майдонини хайрия қилиш орқали пора бергани, Усмонов «Коммерсантъ» нашриёт уйида цензурани амалга ошириши, Усмонов Шуваловга пора бергани каби маълумотларни ўчириб ташлаш мажбурияти юклатилди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар